Institut haqida
Abiturientlar uchun
Bakalavriat
Magistratura
Qabul Komissiya
Tashkiliy tuzilma
Ilm va Amaliyot
Litseylar
Axborot resurs markaz
Ochiq darslar
Yangiliklar
Teskari aloqa
Pochtamiz @
 
 
 
 
Login    @tiim.uz
 
Parol  
 
   
 
 
www.edu.uz
Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi portali
 
 
www.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi davlat hokimiyati portali
 
 
  Fakultet    
  рус   eng  
Abiturientlar uchun Bakalavriat
Bakalavriat
Абитуриентларга эслатма
Абитуриент таълим муассасаси комиссиясига куйидаги хужжатларни топширади:
  • таълим йуналишида, укитиш тили ва шакли курсатилгам холдаги ариза;
  • урта ва урта махсус маълумот хакидаги хужжатнинг асл нусхаси;
  • паспортнинг нусхаси;
  • 3*4 см хажмдаги 6 та фотосурат;
  • халкаро ва республика микёсидага олимпиадалар, танлов ва мусобака голибларига танловсиз укишга кириш хукукини берувчи хужжатнинг нусхаси;
  • муддатли харбий хизматни утаган ва харбий кисмларнинг тавсияномаларига эга булган абитуриентлар тегашли тавсияномани олий таълим муассасалари кабул комиссиясига 20 июлгача такдим этадилар, кейин топширилган тавсиянома кабул килинмайди.
Абитуриент кабул комиссиясига паспорт ва харбий хизматга алокадорлиги хакидаги хужжатини шахсан курсатади. Курсатиб утилган хужжатлар мавжуд булганда кабул коммисияси абитуриентнинг хужжатларини кабул килишни рад этишга хакли эмас.
Абитуриент кайси ёзувда (кирилл ёки лотин) укиган булса, шу ёзувда ариза ёзади ва тест топширади. Аризада абитуриентнинг тест утказиш тартиб ва коидалари билан танишганлиги, олий маълумотга эга ёки эга эмаслиги курсатилади. Абитуриентларга хужжатларини кабул килинганлиги тугрисида тилхат берилади. Фукаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга хаклидирлар («Таълим тугрисида»ги конун, 14-модда). Тест синови бошланишидан 3 кун олдин абитуриент кабул комиссияси томонидан эълон килинган бинолар ва аудиторияларнинг режа-чизмаларини диккат билан урганиб, тест топширадиган бинонинг каерда жойлашганлиги аудиториянинг тартиб раками, кайси каватда эканлиги ва бошка керакли маълумотларни билиб олади. Абитуриентлар гурух тартиб раками курсатилган рухсатномани тест бошланишидан 3 кун олдин таълим муассасаси кабул комиссиясидан олади. Кундузги таълим йуналишлари буйича тест синовлари «Кабул тугрисидаги низом»га асосан, узбек коракалпок (Коракалпогистон Республикасида) ва рус тилларида Узбекистон Республикасининг барча худудларида 1 август куни бир вактда утказилади.
Тест утказиладиган куни абтуриентларни бино ичкарисига киритиш эрталаб соат 7.30 да бошланади. Соат 8.00 дан бошлаб абитуриентлар уз гурухларини тартиб раками билан бир хил ракамланган аудиторияга кирадилар. Тест синовларига микрокалккулятор, лугат жадвали, китоб, уяли телефон алока воситалари ва шаргалкаларни олиб кириш такикланади.
Тест синовлари бошлангандан сунг (8.30дан кейин) абитуриент аудиторияга киритилмайди.
Тест синовларига келмаган абитуриентлар учун кушимча тест синовлари утказилмайди. Тест вактида абитуриентларга куйидаги талаблар куйилади: Саволлар китоби ва жавоблар вараги олгандан сунг саволлар китобини, жавоблар вараги варианти билан саволлар китоби варианти мослигини синчиклаб текшириб чикади. Унда фанлар буйича тест саволларида типографик хато ёки бошка сабабларга кура тула нашр килинмаган уринлар ёки бетлар булса, дархол аудитория рахбарига хабар беради ва нуксонсиз тест саволлар китоби хамда жавоблар варагини олади (агар абитуриент соат 9.00 гача саволлар китобидаги нуксонлар хакида аудитория рахбарига хабар бермаса, унинг мурожаати кабул килинмайди). Саволлар китобининг тегишли жойига уз фамилияси, исми ва шарифини ёзиб, имзо куяди. Шундан сунг абитуриент жавоблар варагининг «Абитуриент диккатига» кисмини укиб чикади.
Жавоблар варагини тулдиришда факат кук (хаворанг) пастали шарикли ручкадан фойдаланилади. Фломастер ёки сиёхли авторучкадан фойдаланиш ман этилади.
Абитуриент узи хакидага маълумотларни жавоблар варагининг тегишли кисмига титул варагидан кучиради ва имзо куяди. Жавоблар вараги ракамини титул варагидаги ва рухсатномасидаги мос катакларга кучириб ёзади. Махсус код, тугатган мактаби жойлашган вилоят, туман, шахар тумани кодлари, мактаб (лицей, коллеж) номери, укув юрти ва ихтисослик кодларини жавоблар варагининг мос жойларига титул варагидан кучиради ва доирачаларни мос равишда буяйди. Хар бир фаннинг уз жойига белгиланишига эътибор беради. Чет тили буйича тест топшираётган абитуриент мос келган тилга тегишли доирачани буяши шарт. Хар бир тест саволига факат битта жавоб белгиланади. Агар битта саволга икки ёки ундан куп жавоб белгиланса, бу саволга балл берилмайди. Жавобларни танлаш учун 108 та саволга 3 соат, 72 та саволга 2 соат вакт берилади. Жавобларни танлаш ихтиёрий. Абитуриент узи танлаган жавобларни жавоблар варагининг тегишли блокига мос равишда кучиради. Жавоблар варагига кучириш учун тестга ажратилган вактдан ташкари 20 дакика кушиб берилади, Тулдирилган жавоблар вараги абитуриентнинг билим даражасини белгиловчи асосий хужжатдир. Жавоблар варагининг тугри тулдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варагида тегишли доирачаларни нотугри белгиланган, жавоблар варагини алмаштирган ва Фан блоклари урнини алмаштириб буяган ва жавоблар варагининг тегишли блокларида фамилияси, исми ва шарифи, укув юрти номи, ихтисослигини ёзмаган хамда имзо куймаган, титул варагига жавоблар вараги ракамларини ёзмаган ёки ундаги ракамларни буяган абитуриентларнинг эътирози куриб чикилмайди.
Тест пайтида, тест материалларини топширмаган абитуриентларнинг аудиториядан чикиши такикланади. Аудиториядан чиккан абитуриентлар кайтадан тест синовларига куйилмайди.
Тест давомида абитуриентларнинг бир-бири билан гаплашиши, жавобларни бир-бирига курсатиши, тест материалларини бошкаларга узатиши, микрокалккулятор, лугат, жадвал, китоблардан, уяли телефон алока воситалари ва шпаргалкалардан фойдаланиши, тест хужжатларидан нусха кучириши ва бошкаларга ёрдам бериши такикланади.
Абитуриент мазкур коидаларга риоя килмаса, у тест синовларини утказиш тартибини купол равишда бузган хисобланади ва далолатнома тузилиб, синовдан четлаштирилади.
Тест синовини белгиланган муддатдан олдин тугатган абитуриентлар саволлар китоби, жавоблар вараги ва титул варагини аудитория рахбарига топширади, абитуриентлар руйхатидаги уз фамилияси тугрисига жавоблар вараги раками ва вариант ракамини, тестни тугатган вактини ёзиб имзо куяди, паспорт ва рухсатномаси билан аудиториядан чикиб кетади.

Тест учун ажратилган вакт тугагач аудитория рахбари бу хакда эълон килади. Абитуриентлар тартиб билан саволлар китоби, жавоблар вараги ва титул варагини навбат билан аудитория рахбарига топшириб, абитуриентлар руйхатидага уз фамилиялари тугрисига жавоблар вараги раками ва вариант ракамини, тестни тугатган вактини ёзиб, имзо куядилар, паспорти ва рухсатномаси билан аудиториядан чикиб кетадилар.
Аудитория рахбари ва кузатувчи тест материалларини санаб кутига жойлаштиради ва кутига икки абитуриент хам шаклда белгиланган жойга имзо куяди.
Абитуриент жавоблар варагининг тегишли жойини буяш билан аудиториядаги тест жараёнининг боришига уз фикрини билдириши мумкин. Утказилган тест синовлари буйича хамда фанлар буйича тест саволига эътирози булган абитуриентларнинг мурожаатларини куриб чикиш максадида ДТМда мурожаатларни куриш комиссияси (кейинги уринларда комиссия) ташкил этади. Комиссия таркибига ДТМнинг масъул ходимлари ва фанлар буйича экспертлар киритилади. Комиссиясининг таркиби ДТМ директори томонидан тасдикланади.
Тест саволига эътироз аризалари комиссия томонидан тест натижалари эълон килинган кундан бошлаб, бир ой давомида куриб чикилади. Тест саволига эътироз буйича аризалар абитуриент иштирокида куриб чикилади. Куриб чикиш жараёнида абитуриентнинг ота-онаси хам, шахсини тасдикловчи хужжатини курсатган холда, катнашишга хакли. Абитуриент Комиссияга паспорт ва рухсатномаси билан белгиланган куни келиши шарт.
Аризасини куриб чикиш жараёнида абитуриентга унинг жавоблар вараги курсатилада ва унга тест синовида йул куйилган нотугри жавобларни руйхати билан биргаликда тестда тушган саволлар китоби нусхаси жойида куриб чикиш учун берилади.
Мурожаатни куриб чикиш натижаси буйича баённома тузилади ва Комиссия аъзолари хамда абитуриент томонидан имзоланади. Комиссия хулосаси тугрсидаги маълумот Узбекистон Республикаси таълим муассасаларига кабул килиш буйича Давлат комиссиясига такдим этилади. Абитуриент уз хукукларини химоя килишни сураб бошка идораларга мурожаат килишга хакли.
© Toshkent irrigatsiya va melioratsiya instituti Manzilimiz:
Qori Niyoziy 39,
Toshkent, 100000, O'zbekiston
Telefon va faks:
(+998-71) 237-38-79
(+998-71) 237-19-31
E-mail: admin{a}tiim.uz