Institut haqida
Abiturientlar uchun
Tashkiliy tuzilma
Ilm va Amaliyot
Litseylar
Axborot resurs markaz
Ochiq darslar
Yangiliklar
Teskari aloqa
Pochtamiz @
 
 
 
 
Login    @tiim.uz
 
Parol  
 
   
 
 
www.edu.uz
Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi portali
 
 
www.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi davlat hokimiyati portali
 
 
  Fakultet    
  рус   eng  
Barkamol avlod yili
Barkamol avlod yili

ТИМИда «Баркамол авлод йили» Давлат дастури бўйича

амалга оширилган ишлар
 

12 февраль куни Маданият саройида ИИББ ЖҚваТҚКБ бўлими ходими Б.Файзиев томонидан «Баркамол авлод» йили муносабати билан «Пойтахт ёшлари гиёҳвандликка қарши», «Гиёҳвандлик билан эмас – спорт билан машғул бўл» мавзуларида 850 нафар талаба иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди. Суҳбатдан сўнг «Гиёхвандлик аср вабоси» номли ҳужжатли фильм талабалар эътиборига кўрсатилди.

 

Талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун институтнинг Маданият саройи қошида турли тўгараклар: миллий рақс -30 нафар, қувноқлар ва зукколар тўгарагига – 98 нафар, КВН тўгарагига - 20 нафар, замонавий рақс - 18 нафар, пардалар ва аёллар либосларини тикиш - 32 нафар, вокал тўгарагига – 20 нафар талаба-ёшлар жалб қилинган. Бундан ташқари компьютер курсига - 35 нафар, рус тили курсига - 36 нафар, 21 та илмий тўгаракларга – 272 нафар талабалар қатнашиб келишмоқда. Институтнинг спорт мажмуида 11 та спорт турига – 250 нафар талаба йигит ва қизлар қатнашмоқдалар.

Бундан ташқари талабаларни бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари учун ҳар хафтада хар бир факультетдан камида 2 гуруҳ талабаларни А.Навоий театри, Олимпия шон-шухрат, Санъат ва Ўзбекистон тарихи каби музейларга хамда тарихий обида ва маданий масканларга ташрифлари уюштирилади.

Шу жумладан талабалар турар жойида ҳар хафтада ҳар бир ётоқхонада талабалар диққатига инсонпарварлик ва Ватанга садоқат, диний экстремизм ва терроризмга қарши ғояларни илгари сурувчи бадиий фильмлар хавола қилинмоқда.

Талабалар турар жойида яшовчиларга «Гуманитар фанлар» ўқитувчилари томонидан «Тарбиявий, миллий ва умуминсоний қадриятларга оид тадбирлар» мавзусида жадвал асосида дарс ўтилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳ томонидан яратилган чора-тадбирлар комплекси асосида институтда

чора-тадбирлар комплекси «Ором» сиҳатгохи бош шифокори С.Матякубова томонидан ишлаб чиқилди. Режа бўйича «Ором» санаторий-профилакториясида талабаларни тиббий онгини ошириш бўйича март ойида Ф.Қодирова масъуллигида ва назоратчи С.Матякубова томонидан режа асосида талабалар билан «Қариндош-уруғ орасидаги никоҳ ва унинг салбий оқибатлари» мавзусида семинарлар ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган контингентнинг рўйхати аниқланди ва тиббий кўрикдан ўтказилиши сентябрь-ноябрь ойларига режаллаштирилди.

 

«Баркамол авлод йили» давлат дастури асосида тузилган режага асосан апрель ойида кам таъминланган ходим ва талабаларга жами 1375000 сўм моддий ёрдам бериб келинмоқда.

Институт қошидаги «Ором» санаторий профилакториясига 56 нафар талабаларнинг соғломлаштириш учун бепул йўлланмалар берилди.

 

Институтни 2 нафар талабаси қўл тўпи ва футбол бўйича «Универсиада-2010» мусобақаларига тайёрланмоқда.

 

            Чорак давомида талабалар ўртасида спорт мажмуасида ва талабалар турар жойларида «Соғлом турмуш тарзини» тарғиб этишга йўналтирилган спорт (футбол, кураш, теннис, волейбол) мусобоқалари мунтазам равишда ўтказилиб келинмокда.

          

            Март ойи давомида талабаларни спорт мажмуасидан тўлақонли фойдаланишлари ва спорт мажмуасини давр талабига жавоб берадиган даражада бўлишини таъминлаш мақсадида, янги спорт анжомлари ва инвентарлар сотиб олиш учун ректорат ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1млн. 800 минг сўм маблағ ажратилди.

 

30 мартдан 3 апрелга қадар институт спорт мажмуасида факультетлараро 50га яқин талаба-йигитлар иштирокида волейбол спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Унда «Ердан фойдаланиш ва ер кадастри» факультети талабалари фахрли 1-ўринни эгаллади.

 

«Гуманитар фанлар» ва иқтисодий кафедраларни тажрибали ўқитувчилари томонидан ЎзР Президенти И.Каримовнинг қуйидаги «Ўзбекистон Конституцияси биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдеворидир», 2009 йилнинг якунлари ва 2010 йилдаги Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг мухим устувор йўналишлари хамда Ўзбекистон Республика Олий Мажлиси Қонунчилик ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси ва «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» мавзуларидаги нутқлари профессор-ўқитувчилар, талабалар ва магистранлар орасида ўрганилиб келинмоқда.

 

            12 март куни ОЎМТВни 11.10.09й. №89-02-1801 сонли хатига биноан «Халқаро соғлом авлод учун» Халқаро хайрия жамғармаси шаҳар раиси М.А.Маҳкамбоева ва М.Улуғбек туман раиси Ш.Б.Қўчқоровалар билан «Чекиш-умр заволи» мавзусида «ГМ» факультети 4-босқич талабаларига 1-маърузалар залида хамда СХАМ факультети талабалари билан 8-маъруза залида тадбирлар бўлиб ўтди.

 

19 март куни институтнинг «Все свои» жамоаси КВНни Республика финал босқичида қатнашиб, Олий Лига танловида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди. Ҳозирда жамоа ўз олдига Олий Лигада биринчилигини қўлга киритиб, Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган КИВИН фестивалида қатнашишни мақсад қилиб қўйган. 

 

24 март куни ректорнинг институт ёш олимлари билан «Илмий тадқиқот ишларини олиб борилиши» тўғрисида учрашуви бўлиб ўтди.

 

22 мартдан бошлаб Б-ўқув биносида талабалар турар жойида яшовчилар учун бепул қўшимча рус тилини ўргатиш курси (30 нафар талаба) ҳамда 31 мартдан бошлаб компьютер курслари (37 нафар талаба) ўз фаолиятини бошлади

 

Барча факультет йиғилишларида институт ректорининг 26.03.2010 112 А/ф-сонли «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисидаги буйруғи билан факультет деканлари таништирди.

 

6 апрель куни институт яшил залида «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон маданият ва санъат форуми» хамда «Меҳр нури» жамғармалари томонидан ўтказилган «Биз бир жамоа» номли «PR» акция институтнинг яшил залида бўлиб ўтди.

 

9 апрель куни институтда Битирувчи-2010 йил ярмаркаси ўтказилди. Тадбирда институт раҳбарияти ва мутахассисларни истеъмолчи ташкилотларни кадрлар бўлим ходимлари хамда 182 нафар бакалавр ва магистр талабалалари иштирок этишди.

 

10 апрель куни институтнинг «Все свои» жамоаси рус тилидаги КВН фестивалида қатнашиб, Бекобод туманида бўлиб ўтадиган 2010 йил мавсум очилиши «Дўстлик» фестивалига йўлланма олишди

 

12 апрель куни талабалар турар жойида Юнусобод тумани катта терговчиси Б.Латипов, талабалар шаҳарчаси директори Б.Бозоров, талабалар турар жойи бошлиқлари Х.Назаров, Р.Рустамовлар 50 нафар талабалар билан «Жиноятчилик хамда гиёхвандликни олдини олиш» мавзусида давра сухбати уюштирилди

 

15 апрель куни «Ердан фойдаланиш ва ер кадастри» факультети 1-босқич гуруҳлари орасида факультет биринчилигининг якуний финал ўйини ўтказилди. Унда 31 гуруҳжамоаси 217 талабалардан иборат қатнашди.

 

23 апрель куни 7-маърузалар залида М.Улуғбек тумани хокимияти «Соғлом авлод учун» жамғармаси вакиллари Ш.Қўчқорова, Республика «Соғлом авлод тиббий ижтимоий маркази» мутахассислари С.Джамбекова, Н.Гаппарова ва М.Улуғбек тумани «ФХДЁ» ходими Г.Юлдашевалар 207 нафар талабалар иштирокида «Ирсий касалликлар ва ногирон болалар туғилишини олдини олиш ва ёш авлодни соғломлаштириш ва саломатлигини мухофаза қилиш» мавзуларида йиғилиш ўтказилди.

 

23 апрель куни институт Маданият саройидаВазирлик Маҳкамаси хузуридаги диний ишлар бўйича қўмитанинг масъул ходими Мирюсуф Мирисмоилов, рус православ черковининг вакили Шковордюк Олег «Талабалар онгида турли диний экстремистик ташкилотларининг ғаразли ғоя ва мақсадлари тўғрисида маълумотни шакллантириш ва улар онгида ғоявий бўшлиқни тўлдириш» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Институт Маданият саройи қошидаги миллий рақс ансамбли 19 апрелдан 28 апрелга қадар Туркия давлатида бўлиб ўтган «Халқаро болалар» фестивалига қатнашиб, ўзбек санъатини юқори савияда тарғиб қилиб қайтиб келишди.

 

            11 май куни Маданият саройида Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ЁИХ БТ билан биргаликда «Авлодлар учрашуви» маънавий-маърифий, адабий анжуман ўтказилди.

 

            14 май куни институт Маданият саройида «Баркамол авлод йили»га бағишланган «Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўртасида ўқув-услубий хамкорлик ишларини олиб бориш: муаммо ва вазифалар» мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б.Ходиев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, марказ директори Ш.Жавлонов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув вазири ўринбосари Ш.Хамроев ва бошқалар ташриф буюришди.

 

            13 май куни институтда «Хотин-қизлар қўмитаси» ва «Камолот» ЁИХ БТ хамкорлигида «Миллий либослар» кўрик-танлови ўтказилди. 1-ўринни олган «ГМ» факультети жамоаси Самарқанд шаҳрига 1 кунлик экскурсияга, 2-ўрин олган «ЕФваЕК» ҳамда «СХБИ» факультети жамоалари Чорвоққа институт ҳисобидан юборилмоқда, 3-ўрин «СХАваМ» билан «ИГИТИҚваФ» факультети жамоаларига «Туркистон» саройида бўлиб ўтадиган ҚВЗ ярим финалга бепул чипталар берилди.

 

            13 май куни барча факультет талабаларидан 150 нафари декан мувоинлари, «Маънавият ва маърифат» бўлими бошлиғи бошчилигида хайрия «Форум-Марафон» тадбирида иштирок этиб келишди.

 

            11 май 3-ТТЖда М.Улуғбек тумани хокими ўринбосари Шахло Шоюсуповна ва М.Улуғбек тумани маънавият ва маърифат тарғибот раҳбари Джуманиязова Дилафрузлар талаба-қизлар «Ёш оилалар хамда кийиниш маданияти» мавзуларда савол-жавоб шаклида мулоқот ўтказди

 

            15-16 май кунлари ТИМИ «Гидромелиорация» факультетини 1975 йилда битирган талабаларни «35 йиллик учрашув» анжумани бўлиб ўтди. Собиқ битирувчилар институт бинолари ва кафедралар билан танишиб, институтда кейинги йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида слайдлар орқали маълумот берилди.

 

17 май куни институтнинг «Тарғибот» жамоаси Туркистон концерт залида «ҚВЗ» Республика ярим финалида қатнашиб, финал босқичида қатнашиш хуқуқига эга бўлишди.

 

            17-18 май кунлари «Гидравлика» фанидан талабаларнинг Республика Фан Олимпиадасининг II-босқичи ўтказилди. Олимпиада 4 хил яъни оғзаки, тест, ёзма ва ижодий ишлар турларда ўтказилди.

 

            20-21-май кунлари институт яшил залида «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусида IX-Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

 
 
 ТИМИда «Баркамол авлод йили» Давлат дастури бўйича
амалга оширилган ишлар
 

 12 март куни ОЎМТВни 11.10.09й. №89-02-1801 сонли хатига биноан «Халқаро соғлом авлод учун» Халқаро хайрия жамғармаси шаҳар раиси М.А.Маҳкамбоева ва М.Улуғбек туман раиси Ш.Б.Қўчқоровалар билан «Чекиш-умр заволи» мавзусида «ГМ» факультети 4-босқич талабаларига 1-маърузалар залида хамда СХАМ факультети талабалари билан 8-маъруза залида тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирда 220 нафар талабалар, устоз-мураббийлар қатнашдилар.

 

24 март куни Ректорнинг институт ёш олимлари билан «Илмий тадқиқот ишларини олиб борилиши» тўғрисида учрашуви бўлиб ўтди.

 

22 мартдан бошлаб Б-ўқув биносида талабалар турар жойида яшовчилар учун бепул қўшимча рус тилини ўргатиш курси (30 нафар талаба) ҳамда 31 мартдан бошлаб компьютер курслари (37 нафар талаба) ўз фаолиятини бошлади

 

ГМ факультет йиғилишида институт ректорининг 26.03.2010 112 А/ф-сонли «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисидаги буйруғи билан факультет декани таништирди.

 

6 апрель куни институт яшил залида «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон маданият ва санъат форуми» хамда «Меҳр нури» жамғармалари томонидан ўтказилган «Биз бир жамоа» номли «PR» акция институтнинг яшил залида бўлиб ўтди.

 

9 апрель куни институтда Битирувчи-2010 йил ярмаркаси ўтказилди. Тадбирда институт раҳбарияти ва мутахассисларни истеъмолчи ташкилотларни кадрлар бўлим ходимлари хамда 182 нафар бакалавр ва магистр талабалалари иштирок этишди.

 

23 апрель куни 7-маърузалар залида М.Улуғбек тумани хокимияти «Соғлом авлод учун» жамғармаси вакиллари Ш.Қўчқорова, Республика «Соғлом авлод тиббий ижтимоий маркази» мутахассислари С.Джамбекова, Н.Гаппарова ва М.Улуғбек тумани «ФХДЁ» ходими Г.Юлдашевалар 207 нафар талабалар иштирокида «Ирсий касалликлар ва ногирон болалар туғилишини олдини олиш ва ёш авлодни соғломлаштириш ва саломатлигини мухофаза қилиш» мавзуларида йиғилиш ўтказилди.

 

23 апрель куни институт Маданият саройидаВазирлик Маҳкамаси хузуридаги диний ишлар бўйича қўмитанинг масъул ходими Мирюсуф Мирисмоилов, рус православ черковининг вакили Шковордюк Олег «Талабалар онгида турли диний экстремистик ташкилотларининг ғаразли ғоя ва мақсадлари тўғрисида маълумотни шакллантириш ва улар онгида ғоявий бўшлиқни тўлдириш» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Институт Маданият саройи қошидаги миллий рақс ансамбли 19 апрелдан 28 апрелга қадар Туркия давлатида бўлиб ўтган «Халқаро болалар» фестивалига қатнашиб, ўзбек санъатини юқори савияда тарғиб қилиб қайтиб келишди.

 

11 май куни Маданият саройида Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ЁИХ БТ билан биргаликда «Авлодлар учрашуви» маънавий-маърифий, адабий анжуман ўтказилди. Ушбу учрашувда кўзда тутилган мақсад – муҳтарам ва азиз уруш ва меҳнат фахрийларининг мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш жараёнларига қўшаётган ҳиссаларини эътироф этиш, юксак маънавиятли, мустаҳкам эътиқодли, иймонли ва илмий салоҳияти юқори бўлган авлодни тарбиялаб вояга етказишда пайдо бўлаётган муаммоларни излаб топиш ва таҳлил қилишдан иборат. Унда Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий Кенгаши раиси-Э.Боқибоев, Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси бошқаруви раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти совриндори-Муҳаммад Али, Республика маънавият-тарғибот Маркази раҳбари - М.Ҳожиматов, Тошкент шаҳар бош имом хатиби-Анвар ҳожи Турсунов, Азиз Қаюмов, жамғарманинг «Фаол фахрий аёллар» гуруҳи раҳбари ўринбосари-Мукаррам Муҳитдинова.

 

 14 май куни институт Маданият саройида «Баркамол авлод йили»га бағишланган «Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўртасида ўқув-услубий хамкорлик ишларини олиб бориш: муаммо ва вазифалар» мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б.Ходиев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, марказ директори Ш.Жавлонов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув вазири ўринбосари Ш.Хамроев, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ўринбосари, Академик лицейлар бошқармаси бошлиғи З.Худойбердиев, Фан ва тараққиёт Давлат унитар корхона раиси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги С.Неъматовлар ташриф буюришди.

 

13 май куни институтда «Хотин-қизлар қўмитаси» ва «Камолот» ЁИХ БТ хамкорлигида «Миллий либослар» кўрик-танлови ўтказилди. Бунда М.Улуғбек тумани хоким ўринбосари Шахло Шомухаммедова, М.Улуғбек тумани ФХДЁ бўлим бошлиғи Б.Рўзиева, М.Улуғбек тумани «Маънавият ва маърифат» бўлими бошлиғи Дилафруз Джуманиязова, Шайхантохур тумани хоким ўринбосари Сурайё Пўлатовалар хайъат аъзолари сифатида ташриф буюришди, шунингдек тадбирда ректор, факультет деканлари, барча факультет талаба-қизлари, устоз-мураббийлар қатнашишди. 1-ўринни олган «ГМ» факультети жамоаси Самарқанд шаҳрига 1 кунлик экскурсияга, 2-ўрин олган «ЕФваЕК» ҳамда «СХБИ» факультети жамоалари Чорвоққа институт ҳисобидан юборилмоқда, 3-ўрин «СХАваМ» билан «ИГИТИҚваФ» факультети жамоаларига «Туркистон» саройида бўлиб ўтадиган ҚВЗ ярим финалга бепул чипталар берилди, ушбу ҳаражатлар Касаба уюшма қўмитаси ва «Камолот» ЁИҲ БТ томонидан қопланади.

 

13 май куни барча факультет талабаларидан 150 нафари декан мувоинлари, «Маънавият ва маърифат» бўлими бошлиғи бошчилигида хайрия «Форум-Марафон» тадбирида иштирок этиб келишди.

 

11 май 3-ТТЖда М.Улуғбек тумани хокими ўринбосари Шахло Шоюсуповна ва М.Улуғбек тумани маънавият ва маърифат тарғибот раҳбари Джуманиязова Дилафрузлар талаба-қизлар билан савол-жавоб шаклида мулоқот ўтказди

 

15-16 май кунлари ТИМИ «Гидромелиорация» факультетини 1975 йилда битирган талабаларни «35 йиллик учрашув» анжумани бўлиб ўтди. Собиқ битирувчилар институт бинолари ва кафедралар билан танишиб, институт рахбарияти, профессор-ўқитувчилар билан сухбатлашиб, эсдалик учун суратларга тушишди.

 

17-18 май кунлари «Гидравлика» фанидан талабаларнинг Республика Фан Олимпиадасининг II-босқичи ўтказилди. Олимпиада 4 хил яъни оғзаки, тест, ёзма ва ижодий ишлар турларда ўтказилди.

 
20-21-май кунлари институт яшил залида «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусида IX-Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
© Toshkent irrigatsiya va melioratsiya instituti Manzilimiz:
Qori Niyoziy 39,
Toshkent, 100000, O'zbekiston
Telefon va faks:
(+998-71) 237-38-79
(+998-71) 237-19-31
E-mail: admin{a}tiim.uz