Institut haqida
Abiturientlar uchun
Tashkiliy tuzilma
Fakultetlar
Kafedralar
Bo`limilar
Markazlar
Kasaba uyushmasi
Ilm va Amaliyot
Litseylar
Axborot resurs markaz
Ochiq darslar
Yangiliklar
Teskari aloqa
Pochtamiz @
 
 
 
 
Login    @tiim.uz
 
Parol  
 
   
 
 
www.edu.uz
Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi portali
 
 
www.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi davlat hokimiyati portali
 
 
  Fakultet    
  рус   eng  
Tashkiliy tuzilma Bo`limilar Кушимча маълумот
Илмий ва амалий тадкикотлар Маркази
Марказ номи: Илмий ва амалий тадқиқотлар Маркази.
Илмий ва амалий тадқиқотлар маркази директори  кишлок хужалиги фанлари номзоди, доцент  Анвар Гуломович Шеров.
Телефон: 237-19-61
«Илмий ва амалий тадқиқотлар маркази» Тошкент ирригация ва мелиорация институтида илмий ва амалий тадқиқот ишларини олиб борилишини ташкил этувчи ва мувофиқлаштирувчи Марказдир. Илмий ва амалий тадқиқотлар маркази Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 150-сонли Карорига асосан Тошкент ирригация ва мелиорация институти таркибида ташкил этилди.
Илмий ва амалий тадқиқотлар Маркази институт ректорининг буйругига асосан ташкил килинади, таркибига ўзгаришлар киритилиши ва тугатилиши мумкин.
Илмий ва амалий тадқиқотлар Марказининг  мақсади ва вазифалари:
Илмий ва амалий тадқиқотлар Марказининг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардир:
  • Тошкент ирригация ва мелиорация институтида илмий ва амалий тадқиқот ишларини олиб борилишини ташкил этувчи ва мувофиклаштирувчи марказдир;
  • агросаноат мажмуидаги мавжуд илмий-техник муаммоларни хал қилишда институт олимлари илмий салохиятидан самарали фойдаланиш;
  • илмий - тадқиқот ишларини бажаришга кенг жалб этиш йўли билан институтда тайёрланаётган мутахассислар савиясини оширишга кўмаклашиш;
  • институт олимлари томонидан яратилган илмий ишланмаларни ўқув жараёни ва кишлок хужалиги ишлаб чикаришига жорий килишни ташкил этиш;
  • бюджетдан ташқари грантлар ва хўжалик шартномалари асосида илмий тадқиқот ишларини бажаришини таъминлаш;
  • илмий семинар ва конференциялар ташкил этиш, илгор хорижий ўқув юртлари олимлари билан ахборот алмашиш, илмий хамкорлик қилиш;
  • тадқиқотлар натижалари асосида яратилган илмий - техник махсулотларни буюртмачиларга (истеъмолчиларга) сотиш;
  • институт кадрлар тайёрлашнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида иқтидорли талабалар, магистратура, аспирантура ва докторантураларнинг фаолиятини ягона дастур асосида ривожлантириб, юқори малакали мутахассислар ва илмий, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох қилиш.
  • институт илмий-техник ютуқлари маркетингни ташкил этиш;
Илмий ва амалий тадқиқотлар Маркази қуйидаги вазифаларни бажаради:
  • тасдиқланган техник топшириқ ва дастурларга асосан илмий - тадқиқот ишларини ўз вақтида бажариш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга, ўқув жараёнига тадбиқ этиш бўйича ахборотлар ва хисоботлар бўлишини таъминлайди, патент ва техник - иқтисодий тахлилларни амалга оширади.
  • илмий-тадқиқот ишларини моддий техник таъминотини ташкил этади.
Илмий ва амалий тадқиқотлар Маркази ўз фаолиятини илмий - техник махсулотни яратиш учун шартнома асосидаги нархлар бўйича, фойда олиш ва уни амалдаги меъёрларга асосан тақсимлаш асосида олиб боради.
Илмий ва амалий тадқиқотлар Марказининг  таркиби ва уни бошқариш:
Илмий ва амалий тадқиқотлар Маркази таркибига илмий булим, аспирантура ва докторантура, магистратура, иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ва «Ресурстежамкор техника ва технологиялар» муаммоли илмий лаборатория киради.
Илмий ва амалий тадқиқотлар Марказига рахбарлик ректор томонидан тайинланадиган директор томонидан олиб борилади. У Марказ ишида қонун талаблари бажарилишини ва тартиб интизомни, штатлар таркибини юқори даражали мутахассислар билан тўлдиришни, шунингдек хўжалик шартномаларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, улар натижаларини амалиётга тадбик этишни, пул маблагларидан самарали фойдаланишни, молиявий режалар бажарилишини, мехнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги коидаларига амал қилинишини таъминлайди.
Илмий-тадқиқот, лойиха конструкторлик ва бошка ишлар Марказнинг рахбари, илмий, инженер-техник ходимлари ва бошка мутахассислари томонидан;
  • институт профессор-укитувчилари ва укув ёрдамчи, инженер-техник ходимлари аспирант ва талабалари томонидан;
  • бошка ташкилот мутахассислари, шунингдек олий укув юртлари ва илмий, тадқиқот институтлари ходимлари томонидан вактинчалик илмий жамоа фаолиятини олиб бориш шартлари асосида бажарилади.
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Тошкент ирригация ва мелиорация институтини ташкил этиш тўғрисида»ги 2004 йил 30 мартдаги 150-сонли ва «Республика Қишлоқ хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2004 йил 3 сентябрдаги 415-сонли қарорини бажариш ва институтда илмий фаолиятни ислох қилиш, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, агросаноат мажмуасининг мухим муаммоларини хал этиш, уларнинг илмий натижаларини ишлаб чиқаришга оммавий тадбиқ этиш, келгусида илмий тадқиқот ишларини жахон андозалари даражасига етказиш хамда хозирги кун талаблари асосида фикрлай оладиган ижтимоий ва сиёсий, иқтисодий ва фундаментал муаммоларини мустақил тахлил қилиб оладиган илмий кадрларни тайёрлаш, қўлланилаётган ахбарот технологияларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га мувофиқ холда институтда илмий изланишлар ва диссертациялар химоясини ривожлантириш, ўқув жараёнини ишлаб чиқариш ва фан билан интеграциялашга қаратилган институтнинг 2004-2010 йилларга мўлжалланган Концептуал Дастури бажарилишини таъминлаш борасида, 2007 йил илмий тадқиқот режаси тузилди.
    Режаланган илмий-тадқиқот ишларининг мақсад ва вазифаларини бугунги куннинг долзарб муаммоларини хал этишга йўналтирилиб, уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга, ўқув жараёнига ва Ўкув-илмий марказига тадбиқ этилишини таъминлаш борасида мавзулар 7 та илмий муаммоларга бўлинган. Ушбу илмий-тадқиқот ишлари режасида 4 та хорижий грантлар, 9 та «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази» грантлари, 16 та Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хамда бошқа ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномалари, 138 та давлат бюджети хисобидан ташаббускор илмий ишларнинг бажарилиши режалаштирилган. ТИМИда 2007 йилда бажарилиши режалаштирилган грантлар ва хўжалик шартномалар руйхати куйида иловада келтирилган.
Хозирги кунда халкаро экспертлар ва мутахассислар томонидан институтимиздаги ижобий ислохотлар эътироф этилиб, халкаро магистратура ташкил этилди. Хозирда магистрантлар Голландиянинг Вагенинген, Германиянинг Ванштефен университетлари билан хамкорликда ўзларининг магистрлик диссертацияларини тайёрлашмоқда. Бу борада институт республикада биринчилар қаторида магитрантларга икки томонлама дипломлар бериш режалаштирилган. Ундан ташкари,  магистрантларимиз халқаро грант асосида ўз мутахассислиги бўйича Швеция давлати университетида, Германиянинг Бонн университети билан тузилган хамкорлик шартномаси асосида тахсил олмокда.
Шу билан бирга институтда ривожланган мамлакатлар илгор илмий ва олий таълим муассасаларидаги илмий мактаблар билан хам узаро манфаатли хамкорлик йулга куйилган. Жумладан, Европада Германиянинг Гамбург, Бонн, Оснабург, Франциянинг Бордо, Австриянинг Вена, Голландиянинг Вагенинген, Белгиянинг Лиеж университетлари олимлари билан Европа хамжамиятининг ИНТАС, ИНКО ва ТЕМПУС дастурлари асосида узаро манфаатли хамкорлик олиб борилмокда. Мазкур тадкикотлар натижасида халкаро илмий журналларда маколалар чоп этилмокда, биргаликда магистрлар ва илмий кадрлар тайерланмокда.
Институтда бугунги кунда Россия федерациясининг катор турдош илмий ва олий таълим муассасалари билан хам хамкорлик йулга куйилган.

     Институт олимлари, профессор-ўқитувчиларининг илмий маколалари Тошкент Давлат Аграр университети Билан хамкорликда нашр этиладиган «Аграр Фан хабарномаси» журналида, «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги» журналида ва шу журналнинг йилнинг хар чорагида бир марта чиқадиган илмий илова нашрида чоп этилади. Иловада ўзбек ва рус тилларида сохага доир илмий мақолаларни чоп этиш кўзда тутилган.
© Toshkent irrigatsiya va melioratsiya instituti Manzilimiz:
Qori Niyoziy 39,
Toshkent, 100000, O'zbekiston
Telefon va faks:
(+998-71) 237-38-79
(+998-71) 237-19-31
E-mail: admin{a}tiim.uz