Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 февралдаги “2011 йилда халқаро ва республика миқъёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманларни самарали ўтказиш тўғрисида”ги 90-Ф-сонли фармойиши ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2011 йил 19 февралдаги 33-сонли буйруғига асосан 2011 йил 20-21 май кунлари Тошкент ирригация ва мелиорация институтида «Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Ердан фойдаланишни ривожлантириш марказида 2010 йилнинг 5-17 Апрел кунлари “Геоахборот тизими ва маълумотлар базаси” бўйича тренинг курс ўтказилди.
«Баркамол авлод йили» Давлат дастури ва шу асосда ишлаб чиқилган ОЎМТВнинг тармоқ дастурини мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабалар орасида кенг тарғибот-ташвиқот ишлари «Ахборот соати», махсус йиғилишларда, талабалар шаҳарчасида суҳбатлар ва маърузалар орқали тарғиб қилиниб келинмоқда.