Institut haqida
Abiturientlar uchun
Tashkiliy tuzilma
Ilm va Amaliyot
Litseylar
Axborot resurs markaz
Ochiq darslar
Yangiliklar
Teskari aloqa
Pochtamiz @
 
 
 
 
Login    @tiim.uz
 
Parol  
 
   
 
 
www.edu.uz
Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi portali
 
 
www.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi davlat hokimiyati portali
 
 
  Fakultet    
  рус   eng  
Yangiliklar
Yangiliklar
««« Кишлок ва сув хужалиги ишлаб чикариши учун юкори малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари Марказий Осиёда сув ресурсларини барқарор бошқаришда Географик ахборот тизимидан фойдаланиш »»»
2010 йил – Баркамол авлод йили» муносабати билан амалга оширилган ишлар

«Баркамол авлод йили» Давлат дастури ва шу асосда ишлаб чиқилган ОЎМТВнинг тармоқ дастурини мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабалар орасида кенг тарғибот-ташвиқот ишлари «Ахборот соати», махсус йиғилишларда, талабалар шаҳарчасида суҳбатлар ва маърузалар орқали тарғиб қилиниб келинмоқда.

ОЎМТВнинг тармоқ дастури асосида институтнинг дастури ишлаб чиқилди ва 1 март куни ректор томонидан тасдикланди. Белгиланган вазифалар амалга оширилиб келинмоқда ва назоратга олинган.

«Келажак овози» Республика танлови тарғиботи турли шаклда барча талабалар ва ёш мутахассисларга етказилиб, иштирокчиларни хужжатларини қабул қилиш институтда тузилган махсус штаб ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу танловга яхши тайёргарлик кўриш хамда иштирокчиларни сонини кўпайтириш бўйича проректор У.Нигмаджанов бошчилигида ишчи гуруҳ ўз фаолиятини юритмоқда. 

Баркамол авлод йили муносабати билан унга бағишланган баннер, стендлар тайёрланди ва институтнинг Маъмурий биносига ўрнатилди. 

29 январь куни Экология ва сув ресурсларидан фойдаланиш кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 4-ТТЖда «Баркамол авлод» йили Давлат дастури тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

5 февраль куни А.Навоий номидаги давлат академик театри «Баркамол авлод йили» муносабати билан ва А.Навоийнинг 569 йиллигига бағишланган «Газал бўстонида» номли гала-концерт дастурига «ГМ» факультетидан 60 нафар, «ЕФваЕК» факультетидан 55 нафар, СХАМ 78 нафар талабалар ташрифи уюштирилди.

26-27 февраль кунлари барча талабалар турар жойларининг Маънавият ва маърифат хоналарида декан муовинлари томонидан 2009 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Баркамол авлод йили» давлат дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармойишини мазмун мохияти бўйича мулоқат ўтказилди.

 Баркамол авлод тарбиялаш мақсадида талабаларни дин ҳақидаги билимларини бойитиш, ёшларни ёт, салбий ғоялардан асраш, уларнинг мафкуравий иммунитетини янада мустахкамлаш, ҳамда турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган суҳбатлар ўтказилди. Улардан қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:

            12 февраль куни Маданият саройида ИИББ ЖҚваТҚКБ бўлими ходими Б.Файзиев томонидан «Баркамол авлод» йили муносабати билан «Пойтахт ёшлари гиёҳвандликка қарши», «Гиёҳвандлик билан эмас – спорт билан машғул бўл» мавзуларида 850 нафар талаба иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди. Суҳбатдан сўнг «Гиёхвандилк аср вабоси» номли ҳужжатли фильм талабалар эътиборига кўрсатилди.

21 январь куни Республика «Саломатлик ва тиббий статистика» институти ходимлари А.К.Турсунбоев ва К.О.Мусаевлар институт 1-залида 110 нафар талабалар билан «Соғлом турмуш тарзи», «Репродуктив саломатлик» мавзуларида маъруза-презентация ўтказишди.

            12 март куни 8-маърузалар залида «СХАМ» факультетининг 140 нафар талабалари билан Ислом университети иқтидорли талабалари «Тенгдош-сухбатдош» шаклида «Диний бағрикенглик хамда диний экстремизм оқимларини салбий харакатлари» мавзусида мулоқот дарси бўлиб ўтди

12 март куни ОЎМТВни 11.10.09й. №89-02-1801 сонли хатига биноан «Халқаро соғлом авлод учун» Халқаро хайрия жамғармаси шаҳар раиси М.А.Маҳкамбоева ва М.Улуғбек туман раиси Ш.Б.Қўчқоровалар билан «Чекиш-умр заволи» мавзусида «ГМ» факультети 4-босқич талабаларига 1-маърузалар залида хамда СХАМ факультети талабалари билан 8-маъруза залида тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирларда 220 нафар талабалар, устоз-мураббийлар қатнашдилар

17 март куни Маданият саройида «Баркамол авлод йили» Давлат дастуридаги қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича хамда мавжуд муаммолар тўғрисида ректор 1-4 босқич гуруҳ талабаларини фаоллари (сардор, «Камолот» ЁИХ БТ ва касаба уюшма етакчилари) билан махсус йиғилиш мулоқот шаклда ўтказилди.


««« Кишлок ва сув хужалиги ишлаб чикариши учун юкори малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари Марказий Осиёда сув ресурсларини барқарор бошқаришда Географик ахборот тизимидан фойдаланиш »»»

© Toshkent irrigatsiya va melioratsiya instituti Manzilimiz:
Qori Niyoziy 39,
Toshkent, 100000, O'zbekiston
Telefon va faks:
(+998-71) 237-38-79
(+998-71) 237-19-31
E-mail: admin{a}tiim.uz