«ЕР РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани 2011 йил 20-21 май кунлари Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ўтказилади
«ЕР РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ» мавзусида
Республика илмий-амалий анжумани тўғрисида
ИНФОРМАЦИОН БИЛДИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 февралдаги “2011 йилда халқаро ва республика миқъёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманларни самарали ўтказиш тўғрисида”ги 90-Ф-сонли фармойиши ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2011 йил 19 февралдаги 33-сонли буйруғига асосан 2011 йил 20-21 май кунлари Тошкент ирригация ва мелиорация институтида «Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Илмий-амалий анжуманнинг мақсади
Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, геодезия ва картография, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ушбу соҳаларда малакали кадрлар тайёрлаш муаммоларини тахлил қилиш, уларнинг илмий-услубий ва амалий жиҳатдан асосланган ечимларини ўқув жараёнига ва ишлаб чиқаришга тавсия этишдан иборат.
Илмий-амалий анжуман қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади:
1. Ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг долзарб муаммолари;
2. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, атроф муҳит муҳофазаси ва экологик хавфсизлик муаммолари;
3. Қишлоқ ва сув хўжалиги ишларини механизациялаш, электрлаштириш ва автоматлаштириш муаммолари;
4. Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан ишончли ва хавфсиз фойдаланиш ҳамда модернизация қилишнинг долзарб масалалари;
5. Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг иқтисодий муаммолари;
6. Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишларида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари.
Муаллифлар учун маълумотлар
Анжуман ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Анжуманга тақдим қилинган барча маърузалар анжуман шўъбаларида тақдимот қилингандан сўнг, йўналишлар бўйича шўъбаларнинг қарорига асосан анжуманнинг илмий мақолалар тўплами шаклида чоп этилади.
Анжуманга тақдим этилган материаллар илмий мазмунга эга бўлиши, тадқиқотларнинг долзарблиги ва мақсади аниқ кўрсатилиши, тушунарли ва равон тилда баён этилиши, имловий ва стилистик хатолардан ҳоли бўлиши, аниқ илмий ва амалий тавсиялар тарзида хулосаларга эга бўлиши керак. Маърузаларнинг мазмуни ва сифати бўйича масъулият уларнинг муаллифлари зиммасидадир.
Илмий мақолаларни расмийлаштириш тартиби:
Анжуманга тақдим қилинган барча маърузаларнинг матнлари бевосита асл нусхасидан ўзгартиришсиз чоп этилиши мумкин. Шунинг учун маъруза матни А4 формат (297х210 мм)ли оқ қоғозда тўлиқ саҳифаланиб, тартиб рақамлари қуйилмай, унинг чап томонида 23 мм, юқоридан ва пастдан 20 мм, ўнг томонидан 23 мм дан хошия қолдирилиши лозим. Маъруза матни Wоrd 2003 тахрирлагичида Тimes New Rоman 14 шрифтида бир интервал оралиқ билан пухта тахрирланган ҳолда тайёрланиши ва қоғоз хамда электрон шаклда (СD диск ёки флешкада) 2011 йил 1 майгача анжуман ташкилий қўмитаси (Қ.Раҳмонов)га тақдим этилиши лозим. Чоп этиш тиллари – ўзбек (кирилл ва лотин графикаси) ва рус тиллари. Экспертиза далолатномаси илова қилиниши шарт.
Мақолажадвал, расмвафойдаланилганадабиётларрўйхатибиланбиргаликда 3 бетданошмаслигикерак. Мақоланинг мавзуси қорайтирилган (полужирный) катта ҳарфлар билан марказлашган ҳолда сўзлари кўчирилмасдан ёзилади. Кейинги пастки қаторда марказлашган холда муаллиф(лар)нинг исми, шарифи, фамилияси, иш жойи кўрсатилади. Сўнгра бир интервалдан сўнг мақоланинг асосий матни жойлаштирилади. Мақоланинг иккинчи нусхаси муаллиф томонидан имзоланиши ва телефон рақами кўрсатилиши лозим. Расмийлаштириш талабларига жавоб бермаган мақолалар қабул қилинмайди.
Ташкилий қўмита манзили:
100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Ердан фойдаланиш ва ер кадастри факультети. Факс: (+99871) 237-54-79, Тел: (+99871) 237-19-16.